Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида умумий қиймати 352 миллион доллардан зиёд бўлган 76 та ҳужжатни имзолади. Самарқандда бўлиб ўтган томонларнинг IV минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида шундай натижага эришилди. Шу билан бирга олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқаришни жадаллаштириш учун чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унда энергетика, тоғ-кон ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳалар жамланган. Айни вақтда, жами қиймати 3,4 миллиард долларни ташкил этган яна 74 қўшма лойиҳа маъқулланди. Унинг доирасида Қозоғистонда 65 та корхона очилади. Савдо салоҳиятини ошириш мақсадида транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш мўлжалланган. Бугунги кунда Ўзбекистон товар экспортининг 50 фоизидан зиёди Қозоғистон орқали транзит қилинади. 18 йўналишда йўловчилар ташиш йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 8 ойида ўзаро савдо ҳажми 2 ярим миллиард долларга етди. Қозоғистон қўшни мамлакат бозорига қўшимча қиймтаи юқори бўлган маҳсулотларнинг 40 тури бўйича 550 миллион доллар қийматга эга маҳсулот экспорт қилишга тайёр.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Ушбу муваффақиятларга аввало давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Миромонович Мирзиёев ўртасидаги ишончга асосланган мулоқот туфайли эришилди. Олдимизда турган вазифа – товар айланмасини 10 миллиард долларгача кўпайтириш масаласи турибди. Минтақалараро алоқаларнинг бу борада алоҳида ўрни бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси