Тузилмавий ислоҳотлар ўтказиш, солиқ-бюджет
сиёсатини, мамлакат молия бозорини ривожлантириш. Қозоғистон ва Халқаро валюта
фонди 30 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида шу йўналишларда биргаликда иш олиб
бормоқда ва ижобий натижаларга эга. Бу эса ҳамкорликнинг юксак аҳамиятидан
дарак беради. Бугун Астанада Қооғистон ҳукумати раҳбари ва ХВФ директор ўринбосари, бошқарувчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўлжас Бектенов ва Бо Ли молиявий-иқтисодий
соҳадаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, Халқаро Валюта Фонди
иқлим ўзгаришларига қарши курашишда юртимизга кўмак
кўрсатишни давом эттиришга тайёр. Бо Ли айтишига кўра,
мамлакатимиз барқарор ўсиш сари катта қадамларни
амалга оширмоқда.
Қозоғистон ўз олдига 2060 йилга қадар углерод
нейтраллигига эришиш мақсадини қўйган. Юқори мартабали меҳмон пойтахтдаги парклардан бирида дарахт ўтқазишдан
иборат экологик акция давомида шу ҳақда маълум қилди.
Бо Ли, ХВФ директор ўринбосари – бошққарувчиси:
-
Ушбу тадбир – дарахт ўтқазиш рамзий маънога эга бўлиб, Халқаро Валюта Фонди мамлакатингиздаги «яшил»
ўзгаришларга ёрдам беришини
англатади, биз бу жараёнда шерик
бўлишни, иқлим ўзгаришларига доир муаммода, унга мослашиш, оқибатларини юмшатиш
ва янада «яшил»
келажакка эга бўлишда Қозоғистонга
ёрдам беришни хоҳлаймиз. БМТнинг
COP-29 анжумани мазкур минтақада, шу ердаги давлатлардан бирида бўлиб
ўтади. Биз шу жараёнга тайёрланиш
учун, айниқса, макроиқтисодий сиёсат, фискал сиёсат ва молиявий сиёсат нуқтаи
назаридан, шу давлатлар, хусусан, Қозоғистон билан иш олиб борамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси