Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа Иттифоқи элчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт  Тўқаев Европа Иттифоқи элчисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Кестутис Янкаускас Қозоғистон ҳамда Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Ақўрдада ЕИнинг республикамиздаги элчсини қабул қилди. Учрашув давомида Президент мамлакатимиз Евроиттифоқ билан келгусида ҳам стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини тасдиқлади, шу билан бирга, бундан кейин ҳам ташаббускори республикамиз бўлган С5+ЕИ формати доирасидаги кўп мақсадли шерикликни давом эттириш ниятини маълум қилди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсий ислоҳотлар муваффақият билан амалга оширилаётганини айтиб, демократияни мустаҳкамлашда Қозоғистонни қўллаб-қувватлаётгани учун ЕИга миннатдорлик билдирди. Томонлар ўта муҳим хомашё материаллари, «яшил» ўсиш, транспорт, логистика ва қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.