2030 йилга бориб, Транскаспий
халқаро транспорт йўналиши ёки Ўрта йўлак бўйлаб юк ташуви уч марта ошади ва 11
миллион тоннага етади. Бунда мазкур юк айланмасининг катта қисми Қозоғистонга
тўғри келади. Бироқ ушбу кўрсаткичга етиш, шунингдек, юк етказиб бериш
муддатларини икки марта қисқартириш учун маълум бир чора-тадбирлар кўрилиши
лозим. Бутунжаҳон банки экспертлари томонидан Астанада йўлакни ўзгартириш
борасидаги тадқиқотлар тақдим этилди. Тегишли қарорлар қабул қилиниши
Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузияга бу йўналишни дунёдаги энг умидли йўлаклардан
бирига айлантиришда ёрдам беради. Бунинг учун чегараоша хизмат ва стандартларни таъминлаш, божхона
жараёнларини соддалаштириш, транспорт тарифларида шаффофликни ошириш, темирйўл
ташувлари ва Каспий бўйлаб транспортировкада электрон ҳужжат айланишини
енгиллаштириш учун ахборот тизимларини жорий этиш, инфратузилмани
такомиллаштириш зарур.
¤Виктор Арагонес, Бутунжаҳон банки транспорт бўйича катта иқтисодчиси:
- Биз ўтказилган тадқиқот доирасида савдони ва
транспортни моделлаштириш тадбирини ўтказдик, мавжуд чекловларни таҳлил қилдик.
Асосий таҳдид ҳаракатланувчи таркиб билан боғлиқ. Уч мамлакат вагон ва
локомотивлар билан кўпроқ таъминлаши шарт, шу билан бирга, Каспий денгизи,
Ақтау портларидан Бокуга контейнер ташувларини амалга ошириш учун кўпроқ кема
талаб қилинади, юкларни темир йўлдан портга,
темир йўлдан автомобиль транспортига ўтказиш учун ҳам қўшимча ускуналар
керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.