Ақтау 2025 йилда туркий дунё марказига айланади

Ақтау 2025 йилда туркий дунё марказига айланади

Ақтау 2025 йил учун туркий дунё маданий пойтахти этиб сайланди. Манғистау вилояти маркази Туркманистоннинг Анау шаҳридан бу эстафетани қабул қилди. 2012 йилда Астана ва 2017 йилда Туркистон шаҳарлари ҳам шундай мақомга эга бўлганди. Тадбирлар март ойидан старт олади. Форумлар, илмий конференциялар, туркий дунё артистлари ва делегациялари иштирокида концертлар, халқаро фестиваллар, кўргазмалар ўтказилади. Дастур Ашхободда бўлиб ўтган ТУРКСЎЙнинг 41-йиғилишида муҳокама қилинди.


Султан Раев, ТУРКСЎЙ бош котиби:

 

Бу жуда юқори мақом... Ақтау туркий дунё маданий пойтахти бўлишга муносиб ва бунга маънавий ҳаққи бор. Ақтау – Қозоғистоннинггина эмас, туркийлар дунёсининг маърифий мегаполисларидан бири. 2025 йилга режалаштирилган тадбирлар Ақтау шаҳрида ўтказилади. Менимча, Ақтау туркий дунёни муносиб тақдим этади. Анжумандан кейин ҳам биз Ақтаунинг турк дунёси маънавий марказлари қаторидаги ўрнига урғу бераверамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси