Зайсан, Катон-Қарағай ва Кендирли курорт зоналарида учта янги аэропорт қурилади. Эслатамиз, аввалроқ Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев улар салоҳиятини ошириш, аэровокзал мажмуалари ва ҳаво дарвозалари қуришни топширганди. Янги лойиҳалар устида иш бошланди. Аэропортлар курортларга етиб боришни осонлаштиради, бу эса мамлакат ичидаги ва хорижий туристлар оқими ортишига хизмат қилади. Ва бу нарса минтақа иқтисодини ривожлантиришда мультипликатив самара беради.
Сарсен Жарилғасов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари вазифасини бажарувчи:
– Бугунги кунда аэропортлар параметрлари белгилаб олинди. Улар 2 минг 200 метрга 35 метр қилиб қурилади. Соатига 150 йўловчига хизмат кўрсатилиши мўлжалланяпти. Qazaq Air компанияси фойдаланаётган Q400 самолётларига мўлжалланган. Бу эса Астана ва Алмати билан бевосита авиаалоқа боғлаш имкониятини яратади. Ер участкалари ажратилган, аэропорт қандай жойлашишига аниқлик киритилди. Ер участкаси ҳужжатларини расмийлаштириш, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш ишлари давом этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

