Хитой Қозоғистонниг савдо соҳасидаги асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қоляпти. Ўтган йил якунларига кўра, икки давлат қиймати 31 миллиард долларга тенг маҳсулот айирбошлаган. Бу эса 2022 кўрсаткичларидан салкам қирқ фоизга кўп, дея маълум қилди финпром.кз аналитик портали. Қозоғистондан Осмон ости мамлакатига экспорт ҳажми 12 фоизга ошди ва салкам 15 миллиард долларни ташкил қилди. Республика Хитойга асосан нефть ва нефть маҳсулотлари юборди. Шунингдек, мис, газ, металлар ва ферроқотишмалар экспорт қилинди. Қишлоқ хўжалик вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги йилда агросаноат маҳсулотлари чиқариш икки марта ортди ва уларнинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошди. ХХРдан 2023 йилда Қозоғистонга асосан енгил автомобиллар, компьютерлар, бутловчи ва автомобиль қисмлари, текстиль келтирилди. Хитой сармояси асосан тоғ-кон саноати ва савдога йўналтирилди. Уларнинг ҳар бири бир миллиард доллардан олди. Мамлакатга ўтган йилнинг январь–сентябрь ойларида кириб келган бевосита инвестиция ҳажми 1,4 миллиард долларга етди. Бу эса бир йил аввалгидан 36 фоизга кўп.
Абдумалик Сарманов таржимаси.