2029 йилгача 111 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

2029 йилгача 111 миллион квадрат метр уй-жой қурилади

Қозоғистонда Президент томонидан эълон қилинган Ишчи касблар йили доирасида ипотека ва ижара уй-жойлар учун имтиёзли дастурларни кенгайтириш зарур. Бу ҳақда республика Бош вазири уй-жой қурилишини келгусида ривожлантириш масалаларига бағишланган Ҳукумат мажлисида маълум қилди. Ўлжас Бектенов “Ўтбаси банк”ни тараққиёт институтига айлантириш доирасида “ягона дарча” тамойили асосида муҳтож фуқароларни хонадонлар билан таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, йиғилишда соҳани ривожлантиришга хусусий маблағларни жалб этиш борасидаги тадбирларни жадаллаштириш ҳам муҳокама қилинди. Турли таклифлар айтилди, хусусан, имтиёзли дастурларни молиялаштириш, саноат корхоналари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва янги маҳсулот ишлаб чиқариш сингари. Ўз навбатида, Саноат ва қурилиш вазири  янги уй-жойлар бўйича 2024 йил якунларини маълум қилди. Ўтган йили тахминан 19 миллион квадрат метр тураржой қурилган, бу эса 2023 йилдагига қараганда, 6,5 фоизга кўп, дегани. 2029 йилга қадар ушбу кўрсаткични 111 миллион квадрат метрга етказиш режа қилинган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.