Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Брюсселга
келди. Бельгия пойтахти аэропортида
Қосим-Жўмарт Тўқаев шарафига фахрий қоровул
саф тортди. Давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус
вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шундан сўнг Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Бельгияда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар билан учрашди. Давлат раҳбари уларни янги Конституция қабул қилингани билан табриклади, Асосий қонунда таълим, фан ва инновацияларни ривожлантириш давлат фаолиятининг стратегик устувор йўналиши этиб белгиланганини таъкидлади. Президент ёшларни кўп тилларни ўрганишга чақирди. Ватандошлар ўқиш ва касбий фаолиятдаги ютуқлари ҳақида сўзлаб, келажак режалари билан ўртоқлашди. Учрашув якунида Президент суҳбатдошларга муваффақиятлар тилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

