Янги корхоналар барпо этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, ишлаб чиқариш қувватини, шунингдек, ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдо, экспорт ва сармоялар ҳажмини ошириш. Бугун сенаторлар иқтисодий иттифоқ доирасида қўшма кооперация лойиҳаларини молиялаштириш бўйича баённома ратификация қилинишини маъқуллади. Иттифоқ бюджетига тушадиган махсус, антидемпинг ва тўлов божларининг 10 фоизи молиялаштириш манбаига айланади. Битта лойиҳага ажратиладиган энг кўп субсидия миқдори бир йилда 1,8 миллиард тенгени ташкил этади. Парламент Юқори палатасида таъкидланишича, молиявий қўллаб-қувватлаш иккинчи даражали банклар ва тараққиёт институтлари орқали бўлиши кўзда тутилган. Қозоғистонда 15 таси танланган. Молиялаштиришнинг истиқболли йўналишлари ҳам белгиланган. Булар – кимё, металлургия соҳалари ва машинасозлик саноати.
Жаннат Дубирова, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:
- Ҳуқуқий асос яратиш, кооперация лойиҳаларини Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи бюджети ҳисобидан молиялаштириш учун ратификация зарур, бугунги кунда бизда кооперация лойиҳалари доирасида 144 дан зиёд лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.