Сенат раиси Эроннинг элчихонасида ҳамдардлик қайдлари қолдирди

Сенат раиси Эроннинг элчихонасида ҳамдардлик қайдлари қолдирди

Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев Президент Қосим-Жўмарт  Тўқаев топшириғига кўра, Эроннинг Қозоғистондаги элчихонасида бўлди. Дипломатик ваколатхона раҳбари Али Акбар Жоукар билан бўлган учрашувда палата Спикери оқибатда мамлакат олий диний раҳнамоси Саид Али Хоманаий, давлат бошқаруви вакиллари ва тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлган фожиали воқеалар муносабати билан ҳамдардлик дафтарида ўз қайдларини қолдирди. У, хусусан, шундай сўзларни келтирган: «Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев, Қозоғистон халқи ва Парламент номидан Эрон халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз». Шу билан бирга, қайд этилганидек, давлатимиз раҳбари ҳар доим халқаро баҳс ва зиддиятларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ меъёрлари ҳамда БМТ Уставига амал қилган ҳолда ҳал этиш зарурлигини таъкидлайди. Суҳбат давомида Маулен Ашимбаев Эрон – мамлакатимиз учун яқин қўшни  ва ҳамкорлигини айтиб ўтди, Қозоғистон зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишда кўмак кўрсатишга тайёрлигини уқтирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси