Халқаро туркий
маданият ташкилоти 30 йиллигини нишонлади. ТУРКСЎЙ юбилейи шарафига Париждаги
ЮНЕСКО штаб-квартирасида «Биз биргамиз» номли гала-концерт ташкил этилди. Унинг
ташкилотчилари - Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва
Туркманистоннинг БМТ Фан масалалари ташкилоти қошидаги доимий вакилликлари. Тадбирда
7 та давлатдан келган 70 га яқин санъаткор иштирок этди. Улар томонидан туркий
давлатлар маданияти ва мусиқий анъаналарини акс эттирган машҳур намуналар,
жумладан, «Қаражўрға», Қурманғази ижодидан «Балбирауин», Латиф Ҳамидийнинг «Булбул»
асарлари ижро этилди. Шунингдек, «Сазген сази» фольклор-этнографик ансамбли
ҳамда «Қазина» рақс гуруҳининг чиқишлари гулдурос олқишларга сазовор бўлди. ЮНЕСКО
Бош директорининг ўринбосари таъкидлагани каби, ТУРКСЎЙ юбилейи Парижда байрам
қилиниши – туркий тилли халқлар дунёвий тамаддун равнақига қўшаётган ҳиссани
оммалаштиришда Туркий маданият ташкилотининг роли эътироф этилгани белгисидир.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.