32 йил аввал Қозоғистон Мустақиллик сари илк қадамни ташлаганди. Айни шу куни, 1990 йилнинг 25 октябрида Қозоғистон ССРнинг давлат суверенитети тўғрисидаги Декларация қабул қилинганди. Ҳужжат республика суверенитетини тасдиқлаб, Қозоғистоннинг мустақил адвлат сифатидаги сиёсий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берган. Унда биринчи маротаба давлатчилик тамойиллари қайд этилган. Улар орасида – ҳудуд яхлитлиги, бўлинлиги ва дахлсизлиги, миллий ўзига хослик мустаҳкамланиши бор эди. Таъкидлаймиз, ушбу сана Қозоғистонда сўнгги 13 йил ичида байрам қилинмаган. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев фармони билан жорий йилда мамлакатнинг асосий миллий байрами сифатида яна тақвимдан жой олди. Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Арман Тоқтўшаков фикрича, Республика кунини тиклаш ва унга умуммиллий мақом берилиши – мамлакат Президентининг тарихан адолатли қарори бўлди.
Арман Тоқтўшаков, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Мазкур декларация мамлакат тараққиётининг конституциявий асосларини ўзида акс эттирган. Нима учун? Чунки декларациядаги давлат суверенитети, давлат мустақиллиги асосида кейинчалик, 1993 ва 1995 йилда конституциялар қабул қилинди. Декларация юртимиз учун жуда катта сиёсий аҳамият касб этади, чунки бу мамлакат тараққиётини белгилаб берган дастлабки мустақил қадамдир. Батафсилроқ айтадиган бўлсак, декларация 17 та пунктдан ташкил топган, бу пунктларнинг ҳар биттасида республика тараққиётини кўрсатадиган асосий йўналиш ва истиқболлар аниқ белгиланган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.