Лимон ҳосили мўл

Лимон ҳосили мўл

Қиш ўртасида Туркистон вилоятида лимон ҳосили олиняпти. Иссиқсевар бу ўсимлик ҳамиша ҳарорат юқори бўладиган иссиқхоналарда ўсади. Зироатчилар минтақанинг бир неча туманида маҳсулот етиштирмоқда. Лимон асосан маҳаллий бозорларда сотилади. Минтақада етиштирилган ифорли ва фойдали маҳсулот жуда харидоргир.

Манатали Тансиқбаев ўн йил аввал лимон етиштиришга киришган. Кўчатларни Ўзбекистондан олиб келган. Мўл ҳосил олиш учун кутиш кераклигини яхши билади. Шундай бўлди ҳам.

Манатали Тансиқбаев, тадбиркор:

- Лимон гуллашини 1-2 йил кутиш керак. Учинчи йили 15-20 килограмм ҳосил олдим, 4-йилда 40, сўнгра 60 килограмм маҳсулот чиқди. Иш кенгайиб борди. Ҳозир 640 туп лимоним бор, 64 тоннагача ҳосил оламан. Чакки эмас.

Йиғим-терим жадал давом этмоқда. Миришкорлар таъкидлашича, ўсимликлар учун ҳамиша ҳаво иссиқ бўлиши шарт эмас. Икки даража иссиқ бўлса, кифоя. Лекин мўл ҳосил олиниши учун иссиқхона зироатчининг мунтазам назорати остида.

Далмурат Баймуратов, зироатшунос:

- Қандай ўтқазиш, қандай ишлаш, қандай кесиш керак? Қизиққанларга ҳаммасини кўрсатамиз, ўргатамиз. Ўзим ҳам бошқа иссиқхоналарга бораман. Жорий йилда рекорд даражада ҳосил олинди. Ҳатто ўзбекистонликлар ҳам қойил қолди. Ҳар бир тупдан 200 килограммгача териб олдик. Иссиқхона хўжалиги ривожланишда давом этяпти.

Миришкорлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида. Бошқа цитрус ўсимликлар ҳам етиштиришни режалаштиряпти. Тажриба алмашишга тайёр. Айтмоқчи, Туркистон вилоятида иссиқхоналар кенгайиб бормоқда. Жорий йилда улар майдони бир минг олти юз йигирма беш гектарга етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси