КТК ремонтидан кейин чекловлар бекор қилинди

КТК ремонтидан кейин чекловлар бекор қилинди

Алихан Смаилов ва Николай Горбань биринчи навбатда трубопроводнинг ўтказиш қувватига эътибор қаратди. Бу эса мамлакатдан қўшимча нефть ҳажмлари ташиш имконини беради. Эслатамиз, 2022 йилда «қора олтин»ни танкерларга чиқарувчи Денгиз терминалидаги муаммолар туфайли нефть жўнатиш қийинлашганди. Бугунги кунда барча ремонт ишлари ниҳоясига етди, чекловлар олиб ташланди, дея таъкидлади Бош вазир. Эслатиш жоизки, ўтган йил охирида трубопровод тизимининг Қозоғистон қисмида ўтказиш қуввати йилига 72 ярим миллион тоннагача ортганди. Алихан Смаилов таъкидлашича, ҳукумат юзага келаётган барча масалалар юзасидан ишлашга тайёр.

Абдумалик Сарманов таржимаси