Қозоғистон
Президенти мамлакатнинг энг нуфузли медиа ташкилотларидан бири — Kazinform
халқаро ахборот агентлигини юбилейи билан табриклади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев 105 йиллигини нишонлаётган Казинформнинг мамлакат тарихи солномасини
яратишда, ислоҳотларни илгарилатишда ва хорижда Қозоғистон имиджини
шакллантиришда қўшган ҳиссасини алоҳида кўрсатди. Ахборот
агентлигига бағишланган ҳужжатли фильм ва китоб тақдимоти ўтказилди.
Майя
Бекбаева,
фильм муаллифи:
-
Биз учун кўп йиллик тарих, трансформация жараёнини кўрсата олиш жуда муҳим эди.
Зеро, Казинформ Қозоғистон билан бирга бу йўлларни босиб ўтди. Бугунги кунда
Казинформ Президент телерадиомажмуаси таркибига кирди, у кенгайишда давом
этяпти. Энг йирик халқаро агентлик дунёнинг турли давлатлари билан меморандум
имзолади. Унинг мухбирлари дунё бўйлаб ишлаяпти.
Kazinform давр
билан ҳамнафас ҳаракатланяти. У фақат матн ва кадрлар бермайди. Унда айни
вақтда видеоматериаллар, инфографика, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик намоён бўляпти.
Дунё аҳли у орқали юз бераётган воқеаларни кирилл ва лотин алфавитидаги қозоқ,
рус, инглиз, хитой ва ўзбек тилларида кузатиб бора олади. Ҳар куни Kazinform
сайти минглаб долзарб материаллар чоп этади. Агентликнинг кенг мухбирлар
тармоғи мамлакат минтақалари, шунингдек, хориждаги ваколатхоналарни ўз ичига
олади.
Асқар
Жалдинов, Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиомажмуаси директори
ўринбосари:
-
«Қозинформ» таркибида аввал ҳам, ҳозир ҳам ахборот жабҳасидаги энг кучли
журналистлар фаолият юритган. Чунки улар
ҳаққоний маълумотларни лентага жойлаштиришни яхши уддалайди, фактчекинг билан
шуғулланади. Қозинформ энг муҳим масалаларда адашмайди, шов-шув ортидан югурмайди,
энг биринчи эмас, энг аниқ ва ҳаққоний маълумот беришни асосий критерий деб
билади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

