Бибисара Асаубаева Гиннес рекордлар китобига кирди

Бибисара Асаубаева Гиннес рекордлар китобига кирди

Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. У блиц ўйини бўйича аёллар ўртасида энг ёш жаҳон чемпиони сифатида махсус сертификатга эга бўлди. Биринчилик 2021 йилда Польшада бўлиб ўтган. Бу ҳақда Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси маълум қилган. Таъкидлаймиз, Бибисара Асаубаева – Қозоғистон шахмати тарихида илк маротаба катталар ўртасида жаҳон чемпионига айланган. 2019 йилда у аёллар ўртасида гроссмейстер бўлганди, 2020 йилдан бери эса эркаклар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси саналади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.