Қозоғистонда пилот тартибида қишлоқ хўжалиги рўйзатга олинади

Қозоғистонда пилот тартибида қишлоқ хўжалиги рўйзатга олинади. У 20 августда бошланади ва сентябрь ойининг охиригача давом этади. Ҳозир Миллий статистика бюроси тайёргарлик ишлари олиб боряпти, ахборот тизимлари ва сервисларини синовдан ўтказяпти. Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати берган маълумотга кўра, сўров варақаларини респондентлар оффлайн ва онлайн тартибда мустақил тўлдиради. Бунинг учун sanaq.gov.kz сайти тайёрланган. Статистика бюроси ходимлари пилот лойиҳа учун лойиҳа доирасида атайин саралаб олинган мамлакатнинг 54 аҳоли пунктидаги уй хўжаликларида сўров ишларини амалга оширади. Тадбир учун жами 5,2 миллиард тенге сарфлаш режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси