Тез орада Астанада кенг кўламли спорт тадбири – Бутунжаҳон
Кўчманчилар ўйинлари бошланади. Шунинг учун Миллий терма жамоамизнинг ҳар бир
машғулоти интенсив тарзда ўтмоқда. Спортчилар ҳамма жиҳатларни ҳисобга олишни
ўйлаган. Пойтахтимиздаги «Қазанат» отчопарида аудариспақ бўйича жамоа ўз
маҳоратини чархлаяпти. Юртимиз атлетлари 6 вазн тоифасида совринли ўринларни
эгаллаб, 4 тадан кам бўлмаган олтин медални қўлга киритишга умид боғлаган. Бунинг
учун улар бор кучини сарфлашга, чидами ва чавандозлик маҳоратини
намойиш этишга тайёр.
Жанбатир Бекмусаев, Аудариспақ бўйича миллий терма жамоа
бош мураббийи, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий:
- Барча арғумоқларимиз Алматида тайёргарлик кўрган. Ўша
ерда 2,5-3 ойча сақлаб турилди, сўнг 23 августда Астанага келтирилди. Мусобақалар
бошланишига жуда оз қолди. Отлар бу вақт ичида мослаша олади. Улар тажрибали – барчаси
мамлакат чемпионатларида иштирок этган.
Дарин Ўткелбай – Туркистон вилоятининг кучли
чавандозларидан бири. Спортчи кўплаб беллашувларда иштирок этган ва жаҳон чемпиони
унвонига сазовор бўлган. Жамоада ўз вазн тоифаси бўйича ягона вакил.
Дарин Ўткелбай, Аудариспақ бўйича миллий терма жамоа
аъзоси, жаҳон чемпиони:
- Дастлабки жаҳон чемпионати Қирғизистонда бўлиб ўтганди.
Ўша ўйинларда жаҳон чемпиони бўлдим. Жорий
йилда ҳам Қирғизистон ва Монголиядан спортчилар келади. Қирғиз чавандозларини
ўзимнинг асосий рақибларим деб биламан.
Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида тенге илу
бўйича Қозоғистон терма жамоаси олтин медаль олишни мақсад қилган. Ушбу спорт тури гуллаб-яшнамоқда – миллий от спортини
оммалаштириш учун Халқаро федерация тузилган, мусобақа ўтказиш учун гона стандартлар
тасдиқланган. Жорий йилда, дарвоқе, беллашувлар уч услубда бўлиб ўтади.
Айбек Туркебай, Тенге илу бўйича Республика федерацияси
директори:
- Тенге илу ўйинини
ҳақли равишда спортнинг қозоқча тури, деса бўлади, бошқа давлатларда ушбу тур
унчалик ривожланмаган, кенг тарқалмаган. Илгари икки марта тенге илу бўйича
халқаро беллашув ўтказишга улгурдик, ғалаба қозониб, олтин медалга эга бўлдик.
Эслатамиз, 8-13 сентябрь кунлари Астанада 5-Бутунжаҳон
Кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Иштирокчилар спортнинг 21 тури бўйича
беллашади. Асосий совринли ўринлар учун дунёнинг тахминан 90 та давлатидан уч
мингга яқин спортчи кураш олиб боради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси