Дастлабки кунлар Қозоғистон учун омадли якунланди. Шиддатли беллашувлар давом этяпти. Қозоғистон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида дастлабки икки куни якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида медаллар сонига ва сифатига кўра пешқадам. Астанада биринчи олтин медални француз Рафаель Малет олган бўлса ҳам, мамлакатимиз олдинга чиқишга муваффақ бўлди. Спортчиларимиз ҳозирча 14 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза медал олди. Қозоғистон жамоаси аудариспақ ва қозоқ курашидан энг кўп соврин олишга муваффақ бўлди. И Шунингдек, кўкпар ва кўк-бўруда ҳам ўзини кўрсата олди. Кўкпар бўйича Ўзбекистон жамоасини 16:0 ҳисобида, кўк-бўру жамоаси АҚШликларни 18:0 ҳисобида мағлуб қилди. Таъкидлаш лозимки, Монголия ва Хитой жамоаларида этник қозоқлар жуда кўп.
Ескермес Ильясбекул, кўкпар бўйича ХХР терма жамоаси бош тренери:
– Иштирок этаётган 9 давлат ичида энг кучли жамоалар Қозоғистон ва Қирғизистонники. Тажрибали йигитлар қатнашяпти. Кўриб турганимиздек, уларнинг малакаси, чавандозлик маҳорати юқори. Тулпорлари билан ягона кучга айланиб, ғалаба сари интилишаяпти. Ёшларимиз улардан кўп нарсани ўргана олади.
Таъкидлаш лозимки, Кўчманчилар ўйинларида Қирғизистон терма жамоаси умумий медаллар сонига кўра 2-ўринда турибди. Пешқадам учликда Россия спортчилари ҳам бор. Тўртинчи ўринда – Ўзбекистон терма жамоаси. Унинг ортида биттадан олтин ва бронза олган Франция келяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.