V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида «Буюк дашт юриши» халқаро марафон-пойгаси ўтказилади. 18 жамоадан 5 таси Қозоғистондан, қолган спортчилар Эрон, Туркия, Венгрия, Қирғизистон, ЖАР, Россия ва бошқа давлатлардан. Иштирокчилар 500 километрни от устида босиб ўтади. Ташкилотчилар таъкидлашича, отлиқ марафон номадларнинг қадриятларини: матонат, ўзаро ёрдам, табиатга муҳаббатни оммалаштиради. Бўлғуси тадбирга қўстанайлик чавандозлар маҳаллий отчопарда ҳозирлик кўряпти. Улар яқинда Шимолий Қозоғистон вилоятининг Бўтай манзилгоҳига йўл олишади. Жамоалар у ерда старт олади ва сафарни Астанада якунлайди. Ғолиблар Кўчманчилар ўйинлари очилишида қатнашиши кутиляпти.
Нурбўл Абдрахманов, Қўстанай вилояти от спорти федерацияси президенти:
– Бу — жамоа ўйини, унда отларни эҳтиёт қилиш керак. Бирортамизнинг биринчи бўлиб етиб келишимиз кўп нарсани ўзгартирмайди. Ҳар бир жамоанинг ўз тактикаси бор. Кимдир вақтдан ютишни истайди, кимдир отлари кўникишини кутиб, кейин пешқадамларга етиб олишни мўлжаллайди. Жамоамизнинг ҳам ўз тактикаси бор, лекин уни ҳозир айтмай турамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.