V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик давом этяпти

Қозоғистонда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик давом этяпти. Чимкентда от спорти турлари бўйича ҳар куни машғулотлар ўтказиляпти. Чавандоз қиз Балнур Садиқ ҳам маҳоратини чархлаяпти. Қиз қуу бўйича кўплаб медаллар олган спортчи садоқатли арғумоғи Шап билан курашга чиқади. От соатига 60 километр тезликда югура олади. Балнур ва Шап биргаликда халқаро беллашувларда ажойиб томоша кўрсатиши, натижаларга эришиши кутиляпти. Жамоа ўз маҳоратига ишонади, шунинг учун ғалабалар ёр бўлишига умид қиляпти.

 

Павлодарда эса байге спорти бўйича V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари қатнашчилари саралаб олинди. Турнирда Қозоғистоннинг барча минтақаларидан келган юз нафардан зиёд спортчи қатнашди. Улар қўнан байге, тўп байге, жўрға жарис ва аламан байге бўйича суч синашишди.


Алтай Бимен, «Байге» федерацияси ижрочи директори:

 

– Отларнинг аҳволига келсак, чемпионатда энг кучлилари қатнашади. Шунингдек, ўтган йиллар чемпионлари ҳам рўйхатда бор.


Алеке Дўсқуатули, Тўп байге ғолиби:

 

- Биз учун Кўчманчилар ўйинларининг саралаш босқичидан ўтишнинг ўзи катта нарса. Ўзимиз еттита от билан 3,5 минг километр йўл босиб Манғистаудан келдик. Қўнан-байгеда бешинчи ўринни олдик, тўп-байгеда эса арғумоғимиз Ғасир биринчи бўлиб келди. Бу биз учун юксак ютуқ ва масъулият. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида ҳам юксак натижалар кўрсатиш умидидамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси