Қозоғистон терма жамоаси яна иккита кумуш медаль олди

Қозоғистон Олимпиада терма жамоаси яна иккита кумуш медаль олди. Парижда грек-рим кураши устаси Демеу Жадраев 77 килограммгача бўлган полвонлар ичида финалгача етиб борди. Фақат охирги жангда япониялик Нао Кусакидан мағлуб бўлди. 

Иккинчи кумуш медални боксчи Нурбек Ўралбай келтирди. У 80 килограммгача бўлганлар ўртасида совриндорлар қаторига кирди. Финалда  Қозоғистон вакили украиналик Александр Хижняк билан тўқнашди. Биринчи раундда рақиб томон, иккинчи раундда Нурбек ғолиб чиқди. Учинчи раунддан кейин ҳакамларнинг қарори туфайли иккинчи ўрин билан кифояланди.

Гульнар Тилеукулова, Нурбек Ўралбайнинг онаси:

– Бутун Қозоғистон аҳлига қўллаб-қувватлагани учун раҳмат!  Олтинга умид қилгандик. Кейинги сафар икки ўғлимиз ҳам яхшироқ кўрсаткичга эришишига умид қиламиз. 

Қозоғистон терма жамоасида ҳозирча битта олтин, учта кумуш ва учта бронза, жами еттита медаль бор. Бугун атлетларимиз бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда сузиш, замонавий бешкураш,  эркин кураш, қояларга чиқиш спортида маҳоратини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.