Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси Астанада ўйнади

Теннис бўйича Қозоғистон  терма жамоаси Дэвис кубогининг 1-жаҳон гуруҳи таркибида Дания терма жамоасини қабул қилди. Ўйин меҳмонлар фойдасига 1-3 ҳисобида якунланди. Охирида кортга чиққан ёш теннисчи Бейбит Жуқаев ғалаба қозонди. Бу юртдошимиз илк марта Қозоғистон терма жамоаси таркибида маҳоратини кўрсатди. Қозоғистон Теннис федерацияси вице-президенти Диас Дўсқараевниннг таъкидлашича, бу илк қадам, дейиш мумкин. Қозоғистон  терма жамоасига яна кўплаб ёш теннисчилар қўшилади.

Диас Дўсқараев, Қозоғистон  Теннис Федерацияси вице-президенти:

- Албатта, келгуси 3-4 йилда Дэвис кубогида Қозоғистон шарафини муҳофаза қила оладиган янги таркиб етишиб чиқади, деб ўйлайман. Авлодлар давомийлигини сақлаган ҳолда терма жамоага янги вакилларни жалб этяпмиз. Бейбит Жуқаев ва Тимофей Скатов ҳозирнинг ўзида юқори натижаларга эришди. Келгуси 2 йилда Амир Ўмархановни ҳам терма жамоа таркибига олишни ўйлаяпмиз. Шундай жамоамиз қатор ғалабаларга эришишига ишончим комил.

Абдумалик Сарманов таржимаси