Унда 40 дан зиёд 13 ёшдан 80 ёшгача бўлган уста чеварлар қатнашди ва малакасини кўрсатди. Хонимлар урчуқ ёрдамида юнгдан ип эшишди. Таъкидлаш лозимки, урчуқ асрлар давомида қозоқ аёлларининг доимий эрмаги бўлган. Қадимда чиқарган ипига қараб бекаларнинг феъл-атворига баҳо беришган. Танловда уларнинг ишини миллий мерос билимдонлари баҳолади. Ташкилотчилар таъкидлашича, бундай тадбирлар қадимий касб-ҳунарларни оммалаштириш учун зарур.
Венера Палуанова, танлов ғолиби:
- Бош совринни олгандан кейин албатта қувондим. Танлов ташкилотчиларига минатдорчилик билдиргим келади. Ҳамма нарса маромида. Бундай тадбирлар кўпаяверсин.
Абдумалик Сарманов таржимаси