Чимкентда Марказий Осиё ва туркийзабон давлатлар театрлари фестивали ниҳоясига етди. Анжуман қозоқ миллий профессионал
театр санъати асосчиларидан бўлган Жумат Шанин номидаги театрнинг 95-йиллигига бағишланди. Бир ҳафта давомида томошабинлар
Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Татаристон ва Озарбайжоннинг етакчи жамоаларининг энг яхши
асарларини томоша қилишди. Ғабит Мусрепов, Чингиз Айтматов, Алишер Навоий ва бошқа буюк ижодкорларнинг
асарлари асосида жами 9 та постановка қўйилди. Халқаро ҳакамлар
ҳайъати фикрига кўра, Ғабит Мусрепов номли Қозоғистон Болалар ва ўсмирлар академик театрининг «Улпан» спектаклида энг яхши актёрлар ансамбли саҳнага чиқди.
Еркин Абдрешов, Ғабит Мусрепов номли Қозоғистон Болалар ва ўсмирлар
академик театри актёри:
– Барчамиз «Улпан» асарини биламиз. Фестивалда у классик
кўринишидан бошқача тақдим этилди. Режиссёр Гульназ Балпеисова асарни замонавий
талқинда намойиш қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси