Комикс ва аниме, фильмлар ва сериаллар, компьютер ўйинлари фанатлари бир жойда тўпланди. Астанада дунёга машҳур Comic Con фестивали давом этяпти. Гик маданиятини тарғиб қилувчи анжуманда машҳур актёрлар билан суҳбатлашиш, уларнинг дастхатини олиш, бирга суратга тушиш имконияти туғилди. Косплей санъати ҳам кўпчиликни қизиқтириши турган гап. Машҳур қаҳрамонлар образини мукаммал тақдим эта олганларга салмоқли мукофотлар берилиши кутиляпти. Айни вақтда, маълум бир жанрни умрининг бир қисми сифати кўрадиганлар учун юракдан мулоқот қилиш имконияти яратилади.
- Бу жуда ғаройиб фестиваль! Марказий Осиёда
тенглашадиган анжуман йўқ. 2 йилдан буён косплейга қизиқаман. Образни тайёрлашга
икки ой вақтим ва 50 минг тенге сарфланди.
- Ажойиб тадбир деб ҳисоблайман. Қўшни давлатлардан
кўплаб меҳмонлар келади ва Астанамизни томоша қилади. Маданиятимиз, маънавий
қадриятларимиз билан танишади.
- Бизда ўйин саноатини ривожлантириш керак. Кўп одамлар
келади. Ўшанда талаб ҳам кучаяди.
Жорий йилдаги комикон фестивалининг бош қаҳрамонларидан бири – Перси Хайнс
Уайт. «Уэнсдей» сериалида бош роллардан бирини ўйнаган актёр, Қозоғистонда
ўтказилаётган фестивал кўламидан ҳайратда қолганини таъкидлади. Пойтахтни
томоша қилишга улгурди, шаҳарнинг кўз олувчи жозибасидан лол қолганини айтди.
Перси Хайнс Уайт, актёр:
- Мен бугун сайр қилишга улгурдим. Халқ жуда меҳмондўст.
Тарих музейига бордик, «Олтин одамд» кўришга муваффақ бўлдим. Байтерекнинг
тепасига чиқдим. Қозоғистон ҳақидаги кўплаб маълумотларни билиб олдим. Шаҳар
тарихи ҳам қизиқарли. Астанага келганимдан мамнунман. Қозоғистон киноси билан
танишман. Масалан, «Ўта хавфли» фильмини қозоғистонлик режиссёр суратга олган. Энг
севган картиналаримдан бири. Унда актёр Жеймс МакЭвой ўйнаган.
Таъкидлаш лозимки, Комикон фестивали 28 июлгача давом этади. Унда
қозоғистонликлар, яқин-олис хориждан 5 минг нафардан зиёд меҳмон қатнашяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси