«Қозоғистон тарихи» академик тўплами нашрга тайёрланмоқда. У етти томдан иборат бўлади. Тўпламдан юртимиз, Марказий Осиё ва Шарқ давлатлари халқлари ўтмиши, дин ва маданиятига доир артефактлар, янги материал ва тадқиқотлар жой олади. Айтиш керак, тадқиқотлар чоғида олимлар аниқлашича, Қозоқ хонлиги Ғарб билан ўзаро алоқалар ўрнатган. Мисол учун, Бёрн тарихий музейида қўлда ишланган полотно сақланади. У 19-асрда қозоқ султони Баймухаммед томонидан швейцариялик дипломатга совға қилинган. Бундан ташқари, бошқа экспонатлар – ойболта, от абзаллари, деворга илинадиган гиламлар ҳам икки давлат ўртасидаги маданий алоқалардан дарак беради. Қозоқлар тўғрисидаги маълумотлар форс, араб, монгол, арман ва бошқа манбаларда ҳам учрайди.
Ғалимжан Дуйсен, шарқшунослик институти бош директори ўринбосари:
- Етти томлик нашрни босишдан асосий мақсад – Қозоғистон тарихини янги томондан ёритиш. Айни шунинг учун ҳам бизнинг Шарқшунослик институтимиз олдида шарқ, ғарб ва Европадаги архив материалларини қозоқ тилига таржима қилиш вазифаси турибди. Ва илмий соҳага жорий этиш.
Меруерт Абусеитова, шарқшунослик институти республика ахборот маркази директори:
- Италия, Ватикан кутубхоналаридан бизнинг даштда бўлган бир қанча Ғарбий Европа саёҳатчиларининг шундай ёзувларини келтирдик. Жуда кўплаб оригинал хариталар, тадқиқотлар, ёзувлар қолдирилган, ҳозирда улар асосида тарихимизни тиклаяпмиз. Албатта, швейцариялик сайёҳ Анри Мозерни эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ, у 1868-1869 йилларда тўрт маротаба даштга, Қозоғистон жанубига, Улитауга келган. Ўзидан катта мерос қолдирган, айни пайтда Швейцарияда, Бёрн тарихий музейида сақланмоқда. Ушбу материаллар нусхасини олдик.
Хуршида Абдуллаева таржимаси

