Қозоғистон фильмлари дунё миқёсида ном қозоняпти. Режиссёр Асхат Кучинчерековнинг «Бағрига олиш» картинаси Францияда бўлиб ўтган фестиваль диққат
марказида бўлди. Жаҳон киносаноатининг энг ёрқин дурдоналари тшпланадиган Cinema Heritage Festival давомида фильм ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотини олди. Ташкилотчилар таъкидлашича, лента қозоқ анъаналарини тушуниб
етиш ва маданий хилма-хилликнинг қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади. Бу эса ЮНЕСКО фаолиятидаги
устуворликлардан бири. Эслатамиз, аввалроқ «Бауырына салу» «Бағрига олиш» картинаси «Оскар» мукофотига тавсия этилганди. Киномеросни сақлашга бағишланган фестивалда
Қозоғистоннинг 4 та фильми тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси