«Гапирувчи» ёғоч ҳайкаллар устаси. Туркистонлик Гаухарбек Баянбайули ёғочдан мутлақо ақл бовар қилмас композициялар ясайди. Унинг ҳар бир асари алоҳида сюжет бўлиб, ўзига хос мазмунли юк ташийди. Ҳайкалтарош айтганидек, унинг ишларида асосийси, аудиторияни санъат орқали тарбиялаш.
Гаухарбек Баянбайули, ёғоч ўймакорлиги устаси:
- Ўзимни санъатнинг ҳар хил турларида синаб кўрганман. Дарвоқе, илгари лойдан ясалган хумчаларга дуч келардим, пичоқча ёрдамида уларга турлича шакл бера бошладим. Бу иш билан шу тариқа шуғулланишни бошлаганман. Ўз композицияларимда турли ашёларни қўллашга интиламан. Илгари дўмбира ясаганман. Бир нечта асбоб ясадим, кейин эса ҳунарнинг мазкур турига ўтдим.
Устанинг фикрича, янги маҳсулотни тайёрлашга киришганида, у табиат билан мулоқотга шўнғиб кетади ва улкан миқдорда қувват олади. Гаухарбек Баянбайули асарлари музейларда сақланиши учун ҳаракат қилмайди. Айтишича, санъатнинг ўз тили бўлади. У орқали қозоқ халқ тарихи ва анъаналарини оммалаштириш мумкин.
Гаухарбек Баянбайули, ёғоч ўймакорлиги устаси:
- Ҳар бир асар чуқур мазмунга эга. Мисол учун, битта композиция қозоқ халқининг бутун тарихидан сўзлаши мумкин. Менинг ҳар бир ҳайкалим ўзи тўғрисида соатлаб ҳикоя қила олади. Ўйлайманки, санъатнинг ушбу турида бир неча фан: тарих, фалсафа, маданият, дин бирлашади.
Устанинг яқинда нашр қилинган китобида асарлар, уларнинг муқаддас моҳияти ҳақида батафсил ҳикоя қилинган. Китоб тарбияловчи ва ривожлантирувчи, ҳис қилишни ўргатувчи нозик санъат тўғрисида.
Абдумалик Сарманов таржимаси