ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясида туркий дунё мероси тақдим этилди

ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясида туркий дунё мероси тақдим этилди

Ўзбекистондаги ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси майдончасида биринчи марта туркий дунё меросининг бетакрор лойиҳалари тақдим этилди. Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Ақтўти Раимқулова қатнашчиларга кўп тилли «Туркий дунё маданий коди» каталоги ва «Туркий фольклор мероси» кўп томли антологияси намойиш этди. Самарқандда эса 15 декабрь – Бутунжаҳон туркий тиллар кунига бағишланган тадбир ўтказилди. У ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси резолюцияси билан тасдиқланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси