Сув захиралари
Қозоғистоннинг стратегик захираси ҳисобланади. Барқарор ривожланиш, экология ва
минтақадаги барқарорлик унга боғлиқ. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош
котибининг сув захиралари бўйича махсус элчиси Ретно Марсуди билан учрашувда шу
ҳақда суҳбатлашди. Давлат раҳбари бу соҳада самарали халқаро ҳамкорлик
зарурлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, у таклиф этган БМТ
васийлигидаги Халқаро сув ташкилоти мамлакатлар фаолиятини мувофиқлаштиришга
хизмат қилади. Астанада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда бу тузилмани
шакллантириш ва унинг истиқболлари муҳокама қилинди. Айни вақтда, Абу-Дабида
декабрь ойида ўтказиладиган БМТ конференциясига дунё миқёсидаги сув
муаммоларини ҳал қилиш имкониятлари бўйича ўзаро келишилган ёндашувлар билан
бориш кўзда тутилди. Суҳбатдошлар Марказий Осиёда сув билан боғлиқ масалаларга
тўхталди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

