Ҳукумат қошидаги
Халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
йиғилишида инвестиция жалб этиш ҳамда йирки лойиҳаларни рўёбга чиқаришни
жадаллаштириш масаласи кўрилди. Энергетик ўтиш масаласига алоҳида эътибор
берилди. Шу жумладан, энергетика соҳасидаги лойиҳалар учун ягона инвестициявий
майдонча ташкил қилиш таклиф этилди. Унда энерготрансформация доирасида устувор
лойиҳаларини бирлаштириши, узоқ муддатли халқаро молияни жалб этишга ёрдам
бериши зарур. Ўтган йил давомида Энергетика, Экология ва табиий захиралар
вазирликлари биргаликда Европа Тараққиёт ва тикланиш банки билан майдонча концепцияси
устида ишлади. Механизм халқаро молия ташкилотлари, давлат органлари ва хусусий
сектор захираларининг иқлим учун киритган молиясини мувофиқлаштиради. Йиғилишда,
шунингдек, сув хўжалиги инфратузилма лойиҳалари, тошқин эҳтимоллари, коммунал
инфратузилма масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бош вазир халқаро молия
ташкилотлари билан ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади, давлат органларига
ҳамкорлар билан бирга таклифлар ишлаб чиқишни, ишларни қўшма инвестициявий
лойиҳаларнинг ўз вақтида рўёбга чиқарилишини таъминлашни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

