Рақамлаштириш Қозоғистон
тараққиётининг асосий драйверига айланиши зарур. Президент ўз Мактубида геологоразведкада
рақамли технологиялар ва нейротармоқлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шу
тариқа, ер ости бойликларини аниқ таҳлил қилиш имконини берувчи рақамли харита,
шунингдек, ер захираларини акс эттирган ҳужжат пайдо бўлади. У миришкорлар ер
ҳосилдорлигини баҳолаши, ҳосилни прогноз қилиши, экин танлашида ёрдам беради. Бундан
ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев ялпи сув захиралари рақамли майдончасини яратишни
топширди. У СИ асосида ишлайди ва турли ҳавзалар ҳамда ер ости сувларини акс
эттиради. Сув захиралари ва ирригация вазирлиги миллий ахборот тизими яратиш
бўйича ишлар бошланиб кетганини билдирди. Қозоғистонликлар ўзимиздаги ва
чегараоша келаётган сув харитасини кўриши мумкин.
Аслан Абдраимов, Қозоғистон
Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири ўринбосари:
- Рақамли технологиялар
сифатли бошқариш, шу тариқа, сув захираларини тежаш имконини беришини тушунамиз.
Бу технология сув тақсимотида шаффофликка эришиш учун ҳам зарур. Янги майдонча
ишга тушгач, сув соҳаси мутахассислари иши анча енгиллашади. Уларга маълумотлар
жадал, онлайн тартибда юборилади. Сув истеъмолчилари ҳам бу майдончага кира
олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

