Энергетика соҳасида
самарадорликнинг асосий воситаси сунъий интеллект ҳисобланади. Қозоғистонда геологоразведка,
қазиб олишни такомиллаштириш, ташиш ва қайта ишлашда АI-ечимлардан фойдаланиляпти.
Бош вазир KAZENERGY Евроосиё форумида рақамлаштириш республиканинг минтақада
устунлигини таъминлаётганини таъкидлади. У СИ маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек,
эски конлардан қазиб олинаётган нефть миқдорини ошириш, кичик ва ўртача конлардан
кўпроқ маҳсулот олиш имконини берашини тилга олди. Бош вазир таъкидлашича,
Қозоғистон халқаро ташкилотлар ва бизнес билан ҳамкорлик қилиш тайёр турган
ишончли ҳамкор. Ўлжас Бектенов Давлат раҳбарининг форум иштирокчиларига
мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Қозоғистон
энергетика секторига инвестиция жалб этиш ва унинг рақобатбардошлигини оширишга
катта эътибор беряпти. Шу муносабат билан, масъулиятли Ўртача давлат сифатида
Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, МАГАТЭ ва ОПЕК каби
нуфузли халқаро ташкилотлар билан билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор.
Форумда тақдим этилган янги ғоялар ва инновациявий лойиҳалар энергетика сектори
ривожланишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

