Алматида Биринчи Боку туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда

Алматида Биринчи Боку туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда

Алматида Биринчи Боку туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда. 1926 йилда Озарбайжон пойтахтида биринчи марта иштирокчилар умумий маданий мерос, тил ва ёзув масалаларини муҳокама қилганди. Ўшанда туркий халқларнинг араб ёзувидан лотин ёзувига ўтиши ҳақида муҳим ва ҳал қилувчи қарор қабул қилинганди. Икки кун давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия олимлари ва экспертлари, АҚШ ва Европа мамлакатлари мутахассислари Биринчи қурултойнинг тарихий аҳамияти ва XXI асрда туркологиянинг ривожланишини муҳокама қиляпти. Анжуман доирасида Бокудаги тарихий қурултой меросини акс эттирувчи ноёб архив фотосуратлари, ҳужжатлар ва кинохроникадан иборат кенг кўламли экспозиция намойиш этилмоқда. Халқаро симпозиум Туркий академия ва туркий мамлакатларнинг бошқа ташкилотлари, шунингдек, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг етакчи университетлари томонидан ташкил этилди.

Шаин Мустафоeв, Туркий Академияси Президенти / Озарбайжон/:

 - Умид қиламанки, ушбу анжуман туркологияни янада ривожлантиришга, халқларимизни бир-бирига яқинлаштиришга хизмат қилади. Ва биз бу ерда умумтуркий тарихни ёзиш масалаларини муҳокама қилишимиз мумкин. Умумий терминологияни шакллантириш ҳақида ўйлаймиз. Бу - бундан роппа-роса 100 йил муқаддам ўтмишдошларимиз томонидан қўйилган масалаларнинг, муаммолар бўйича изланишларнинг давомидир.

Абдумалик Сарманов таржимаси