Қосим-Жўмарт
Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар
хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Қозоғистон Президенти ШҲТ масъул бўлган ҳудудларда жамоавий
хавфсизликнинг аҳамияти ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда бундай тадбирлар
бугунги кунда долзарб эканлигини таъкидлади. Ваҳоланки, ўтган йили жаҳонда
минтақавий ва локал зиддиятлар сони 30 фоизга ўсди, жами 180 дан зиёд тўқнашув
юз берди. Бу эса сўнгги ўттиз йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Экспертлар
фикрича, зиддиятлар ва зўравонликнинг янги глобал цикли бошланяпти. Натижада,
халқаро терроризм хавфи янада кучайиб боряпти. Унга муносиб қаршилик кўрсатиш,
фуқароларни муҳофаза қилиш зарур, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз даврида минтақада барқарорлик ва хавфсизликни
таъминлаш, биргаликда ёвуз кучларга қарши туриш
учун тузилган эди. Бу хавф ҳозир ҳам мавжудлигича қоляпти, янги кўриниш
оляпти, муаммо ўткирлигича қоляпти. Биз биринчи навбатда тизимли ва қатъий
жавоб чоралари кўришимиз зарур. Терроризм, экстремизм ва сепаратизм
давлатларимизниг ичики барқарорлигига зарар етказишига йўл бермаслигимиз лозим.
«Учта ёвуз куч»га, шунингдек, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, гиёҳванд
моддалар ноқонуний айланмаси ва киберхавфсизлик чорловларига қарши кураш Қозоғистоннинг
ШҲТдаги раислик муддатида асосий масалалар қаторида кўрилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, ШҲТ минтақада
барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган ва аниқ
ишлар намунасини кўрсатиши керак. 2025-2027 йилларда терроризм, сепаратизм ва
экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик дастурини, шунингдек, 2029 йилгача
мўлжалланган ташкилотниг гиёҳванд моддаларга қарши кураш стратегиясини ҳамда
уни рўёбга чиқариш дастурини қабул қилиш лозим.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.