Қозоғистонда инфекциянинг 39 тури билан касалланиш кўрсаткичи
пасайгани қайд этилди.
Жумладан, коронавирус ва
ротовирус билан. Қизамиққа
келсак, ўтган йил охирида мамлакатимизда 29 мингдан ортиқ зарарланиш ҳолати қайд этилган. Шунинг 80 фоизи 14 ёшгача бўлган болаларда кузатилган. 6 ёшгача бўлган 700 мингга яқин бола эмланган. Қўшимча эмлаш тадбирлари доирасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери 930 минг одам иммунизациядан ўтган, бунда кундалик қамров 20 мингдан ошган.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилдаги илк
йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди. Ажар Ғиният
таъкидлаганидек, умуман олганда,
2023 йилда юқумли касалликлар бўйича вазият барқарор
ҳолатда сақланган.
Ўз вақтида кўрилган профилактика чоралари туфайли мамлакатда ўлат, вабо ва
полиомиелит каби 20 та энг хавфли инфекцияга оид бирорта ҳам ҳолат қайд
этилмаган.
Эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун
янги йилда ҳам юртимизда бир қатор тадбирлар қўлланади.
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Ҳокимликлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда қизамиққа қарши эмлаш қамровини кенгайтириши керак. Шунингдек, умумий вакцинация ва бошқа профилактик эмлаш тадбирларини фаоллаштириш зарур. Асосий эътибор режали эмлаш ишларига қаратилиши лозим. Бунда бориш қийин ва олис жойлардаги қишлоқ аҳоли пунктларида фуқароларни эмлаш учун шароит яратиш жуда муҳим. Умуман, вакцинация масаласини ҳокимлар алоҳида назоратда тутиши шарт.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.