Қозоғистон ресторани дунёнинг энг чиройли 16 та емакхонаси қаторидан ўрин олди. Нуфузли Forbes журнали ЮНЕСКОнинг ҳар йили эълон қиладиган меъморчилик мукофотига
номзодлар рўйхатини тақдим этди. Бу ресторанлар Prix
Versailles, Interior ва Exterior бўйича биринчилик учун курашади. Ғолиблар ноябрь ойида ЮНЕСКОнинг штаб-квартирасида эълон қилинади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ресторани неокўчманчилар ошхонаси концепциясини илгари суради. Рўйхатда, шунингдек, Дубай, Мельбурн, Сан-Паула, Гонконг, Париж,
Милан, Коян, Жанубий Корея, Таиланд,
Нью-Йорк ва Папагайо ярим оролидаги ресторанлар бор.
Абдумалик Сарманов
таржимаси