Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Қозоғистоннинг Исроилдаги ва Эрондаги элчихоналари мазкур мамлакатлардаги фуқаролари билан мунтазам алоқада. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, дипломатлар кеча-кундуз ишлаяпти. Ҳозир Исроилда 123 нафар, Эронда 104 нафар қозоғистонлик консул ҳисобида турибди. Қозоғистон компанияларидан бирининг 174 нафар ходими Эронда вахта усулида ишлаяпти. Эслатамиз, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва Исроил ўртасида кескинлик ортиб бораётганидан хавотир билдирганди. Республика ушбу икки мамлакатни вазминликка чақирди ва ўзаро мавжуд бўлган барча зиддиятларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга даъват этди.

Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:

– Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги  Эрон ва Исроил ўртасидаги муносабатлар кескинлашиши муносабати билан хавотир билдирди. Томонларни фақат сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўришга чақирди. Қозоғистон вазиятни барқарорлаштириш ҳамда минтақада хавфсизликни таъминлашга қаратилган жаҳон ҳамжамиятининг ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб қувватлашини таъкидлаб ўтди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.