Конституция инсон ҳуқуқини кафолатлайди

Конституция инсон ҳуқуқини кафолатлайди

Қозоғистон Конституцияси – 30 ёшда. 1995 йилда қабул қилинган Бош қонун мамлакат мустақиллигини қайд этди ва ривожланиш векторини белгилади. Барқарор ҳуқуқий асос, икки палатали парламент ва мустақил суд тизимини яратди. Унга энг охирги йирик ўзгаришлар 2022 йилда бўлиб ўтган рефендумдан кейин киритилди. Натижада Қозоғистон Суперпрезидент ҳокимият тизимидан Кучли Парламентга эга Президент республикасига айланди.

Аман Мамбеталиев, сиёсатшунос:

- Ҳозирнинг ўзида мазкур ислоҳот меваларини кўряпмиз. Ҳар қалай, қонунчиликка таъсир ўтказ шаклида. Битта мандатли округлар ҳам муҳим ўзгариш. Унда демократик ривожланишга бўлган интилишимизни кўрсатувчи барча воситалар бор.

2022 йилда киритилган асосий ўзгаришлар қаторида Конституцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс мақоми мустақил ташкилот сифатида кўрсатилди, Шунингдек, Конституциявий суд таъсис этилди.

Унзила Шапақ, Депутат Мажилиса Парламента РК:

- Омбудсмен бевосита Конституциявий судга мурожаат қила олади. Кузатишларимизга кўра, бундай ҳолатлар юз берди. Тегишлича, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш механизмлари ушбу масалада етарлича кучайиб бораётганини кўряпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси