Астанада ШҲТ Мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтди

Астанада ШҲТ Мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг навбатдаги кенгаши Қозоғистон раҳбарлиги доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда Ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари етакчилари, Бош котиб, ШҲТ Минтақавий терроризмга қарши кураш тузилмаси ижроия қўмитаси директори ва Беларусь Мудофаа вазири иштирок этди. Қатнашчилар минтақавий, халқаро ва хавфсизликка доир муҳим масалалар юзасидан фикрлашди. Шу билан бирга, соҳавий ҳамкорликни равнақ топтиришдаги янги қадамлар белгилаб олинди. Йиғинда Қозоғистон Мудофаа вазири ташкилот доирасида ўзаро ихтиёрий равишда ҳарбий қисмларга сафарлар ташкил этиш, ҳарбий ўқув-машқлари ўтказиш, мудофаа вазирликлари раҳбарияти ва тузилмаси ҳақида маълумот бериш учун ишонч шартномасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифини билдирди. Кенгаш якунларига кўра,  ҳамкорликни тартибга солувчи баённома ва бир қатор ҳужжатлар имзоланди,  қўшма коммюнике қабул қилинди.  

Руслан Жақсилиқов, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири: 

-  Кенгаш фаолияти ҳарбий соҳада ўзаро ишонч чораларини мустаҳкамлаш, тинчликни таъминлаш ва минтақавий хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган. Шунга боғлиқ ҳолда, «Тинчлик миссияси» терроризмга қарши бирлашган ҳарбий ўқув-машқларни ўтказишда давом этиш лозимлиги айтилди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар қуролли кучларининг фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида мудофаа вазирликларининг раҳбарлари  ҳарбий-тарихий музейлар орасида ўзаро алоқани ривожлантириш борасида келишиб олди.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.