Логистика компаниялари учун инновациявий ечим. Қозоғистонлик муаллифлар сунъий интеллектга асосланган ихтисослашган тизим ишлаб чиқди. У логистика жараёнларини ихчамлаштиришга қаратилган. Яъни вагонларнинг жойлашув алгоритмлари математик моделлаштириш ёрдамида автоматлашади, инсон омили аралашуви бартараф этилади. Инновациявий IT-ечим юк ташувини жадаллаштиради, иқтисодий фойда келтиради. «MultiCode» тизими вагонлар бўш қолмаслигини назорат қилади. Ақлли режалаштирувчи тизим хусусий логистика компаниясида қўллана бошланди. Яқин келажакда инновациявий ишланма хорижда тақдим этилиши режалаштирилган.
Ануар Сарсембинов, лойиҳа муаллифи:
- Олдинига бозорни, мавжуд технологияларни ўргандик, энг ихчам ечимларга тўхталдик. У қисқа вақтда ҳисобларни чиқариб беради. Шартли қилиб олганда, биринчи моделларда ҳисоблаш учун 5-6 соат сарфланарди. Ҳозир эса 2-3 дақиқада бир ойлик режани чиқариб беряпмиз. Кенг миқёсда қўллашни режалаштирганмиз. Агар биринчи мультимодал компания билан ҳамкорлик муваффақиятли бўлса, мазкур маҳсулотни темирйўл компанияларига таклиф этиш имкони туғилади. Бозор катта. МДҲ давлатларида 1,5 миллион вагон ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.