Қозоғистон Арманистон билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида шартнома тузади. Уни ратификациялаш бўйича қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан тасдиқланди, ҳужжат Сенатга йўлланди. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Бўлат Ақчулақов таъкидлашича, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари ўртасида савдо божхона назоратисиз амалга ошириларди. Янги ҳужжат нефть маҳсулотлари савдосини тартибга солади ва Қозоғистондан Арманистонга чиқарилаётган нефть маҳсулотларини назорат қилиш механизмини ишга туширади.
Бўлат Ақчулақов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:
- Қозоғистон Республикасидан нефть маҳсулотлари чиқарилишини тартибга келтириш ЕОИИ давлатларига турли маҳсулотларнинг назоратсиз кетиб қолиши олдини олади, ички бозорни ҳимоя қилади. Шу билан бирга, заруратга кўра, Қозоғистон кўрсатилган ҳажмлардан ошиб кетган, форс-мажор ҳолатлари юз берган, ички бозорни ҳимоя қилиш керак бўлган ёки Арманистон шартномани бузган ҳолда маҳсулотларни Евроосиё Иқтисодий иттифоқига аъзо ёки аъзо бўлмаган бошқа давлатларга сотган тақдирда бир томонлама қарор билан Арманистонга бож тўловисиз нефть маҳсулотлари юборишни тўхтатиши мумкин. Бу шартнома туфайли мамлакат учун салбий ҳолатлар юз бериш эҳтимоли йўқ.
Бўлата Ақчўлақовнинг маълум қилишича, ички бозорни ҳимоя қилиш амалда бўлган нефть маҳсулотларининг баъзи турлари ишлаб чиқарилиши ва айланмасини назорат қилшга қаратилган қонунда кўрсатиб ўтилган. Қозоғистон бозорига ҳар ойда чиқариладиган «қора олтин» миқдори вазирлик томонидан тасдиқланади. Бундан ортиқ миқдорда маҳсулот чиққан тақдирдагина у Арманистонга юборилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.