Қозоғистон ва Қатар қўшма сармоявий жамғарма ташкил этади

Қозоғистон ва Қатар қўшма сармоявий жамғарма ташкил этади

Доха шаҳрида ўтказилаётган Қатар иқтисодий форуми доирасида бу борада ягона тўхтамга келинди. Бош вазир Алихан Смаиловнинг араб давлати компаниялари раҳбарлари билан учрашувлари салмоқли натижа берди. Томонлар соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва туризм соҳаларида сармоявий лойиҳаларни  рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Бош вазир бу соҳаларнинг Қозоғистон учун аҳамиятли эканлигини, ушбу йўналишларда ҳамкорликнинг салоҳияти катталигини таъкидлади.

Нурлан Жақипов, «Самуриқ-Қазина» ҲЖ бошқаруви раиси:

- Бир неча йил аввал биз Қатар мустақил жамғармаси билан бирга 200 миллион доллар сармоя киритиш тўғрисида шартнома тузганмиз. Бугун Qatar Investment Authority билан бирга махсус жамғарма яратиш масаласини кўриб чиқдик. Транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Биздаги Fly Arystan компанияси Астана ва Алматидан Дохага чартер рейсларини амалга оширяпти. Бу йўналишда мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши кутиляпти. Телекоммуникация ва тоғ-кон соҳаларини ривожлантириш устида ишлаяпмиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси