Қозоғистонда кичик ва ўрта
бизнес қўллаб-қувватланади.
Ҳукумат тегишли мажмуавий
дастурни қабул қилди. Унга кўра самарали лойиҳалар учун ёрдам пули ажратилади.
Шу жумладан, эндиликда, қайта ишлаш саноати соҳасидаги лойиҳаларнинг ярмига кўмак кўрсатилади. Шунингдек, кредитлар
учун кафолатлар, йирик ишлаб чиқаришлар учун эса бир қанча банкдан олинган синдикатланган қарзлар бўйича субсидия берилади.
Айни вақтда ёрдам беришнинг янги механизмлари жорий этилиши кутиляпти.
Шу жумладан, узоқ муддатли кредит олувчи юқори технологик тайёр маҳсулот ишлаб
чиқарувчилар учун кредитни арзонлаштириш мўлжалланган. Умуман олганда, субсидия ва кафолатлар шаклида ярим йил ичида Қозоғистонда 14 мингтадан зиёд бизнес-лойиҳага етти юз миллиард тенге
ҳажмида ёрдам кўрсатилди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси