Президент ва Миллий банк раҳбари учрашувида ушбу масалалар муҳокама қилинди. Ғалимжан Пирматов январь ойидаги фаолияти натижалари ҳақида ҳисобот берди. У Ягона миллий пенсия жамғармаси, Миллий жамғарма ва олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотни тақдим этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев пул-кредит сиёсатини юритишда самарадорлик ва валюта бозори ишини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, давлат раҳбари SCAT авиакомпанияси раҳбарини қабул қилди. Владимир Денисов президентга 2030 йилгача ҳаво кемалари парки ҳамда йўналишлар қандай кенгайиб бориши тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Чимкент аэропорти қошида аэровокзал мажмуаси қурилиши ҳақида сўз борди.
Абдумалик Сарманов таржимаси