Қозоғистонда тоғ металлургияси саноати модернизация қилинади. Бунда мамлакат
олимлари камарбаста бўлади. Тўғрироғи, илмий тадқиқотлар натижалари бевосита ишлаб
чиқаришга жорий этилади. Натижада янги
технологик сапчишга
эришилади, деб ҳисоблаяпти Фан ва олий таълим вазирлиги
мутахассислари. Масалан, олимларнинг геологоразведка ва хомашёни чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳалари
соҳага катта фойда келтириши мумкин. Умуман олганда, фан ва ишлаб чиқариш кооперацияси, корхоналарда сунъий интеллектдан фойдаланувчи рақамли технологиялар жорий этилиши соҳанинг фаол ўсишига ёрдам беради.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Олий илмий-техника комиссияси молиялаштириш
йўналишларини белгилаб олишда асосий майдонча вазифасини бажаради. Унинг таркибига йирик саноат компаниялари вакиллари киритилди. Яқинда илмий-техника комиссиянинг янгиланган
форматдаги йиғилиши ўтказилади, унда олимлар ва экспертлардан ташқари саноат
корхоналари раҳбарлари ҳам сўзга чиқади. Яъни, ишлаб чиқариш фан соҳасига ўз буюртмаларини
бера бошлайди.
А.Б. Бектуров номли химия фанлари институти олимлари ҳам тоғ-металлургия саноат корхоналари билан
кооперацияга киришди. Улар ҳамкорларига илғор амалиётлари ва 4 та ишлаб чиқилган усулларни тақдим этишди. Бундан иккитаси хомашёдан қимматбаҳо металларни
ажратиб олиш усулларини такомиллаштириш, иккитаси ишлаб чиқариш чиқиндиларини
қайта ишлаш билан боғлиқ.
Ҳайдар
Тасибеков,
А. Б. Бектуров номли химия фанлари институти бош директори:
- Яшил ва мажмуавий технологиялардан
фойдаланган ҳолда атмосферага зарарли концентратлар чиқаришни
камайтириш учун тоза ишлаб чиқариш кўзланган. Лойиҳалар мажмуавий қайта ишлаш, чиқиндиларни йўқ қилиш, қайта ишлашни кўзда тутади. Иқтисоднинг муаммо ва
эҳтиёжларини ҳал қилиш, атроф-муҳитга карбонат газлари чиқишини камайтиришдан
иборат тадқиқотлар тақдим этилди.
Таъкидлаш лозимки, олимлар бошқа саноат
турлари салоҳиятини ҳам ишга тушириш бўйича ишлашаяпти. Шу жумладан, яқин келажакда
ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси