Ишлаб чиқариш улуши 14 фоизга етди

Ишлаб чиқариш улуши 14 фоизга етди

Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати етти ой ичида 6 фоиздан кўпроққа ўсган, секторда олинган маҳсулот ҳажми 16 триллион тенгени ташкил этган. Умуман, мамлакат иқтисодиётида ушбу соҳа улуши 14 фоизга тенглашди. Ҳукуматда шундай маълумот берилди, бунга юртимизда саноатнинг мустаҳкам пойдеворини яратишга доир Президент топшириқларининг ижроси натижасида эришилгани таъкидланди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун тараққиёт институтлари орқали 115 та лойиҳани амалга оширишга 500 миллиард тенге йўлланган. Яна бир восита – тартибга солинган давлат харидлари. Январь-июль ойларида маҳаллий компаниялар маҳсулотларининг харид ҳажми бир ярим баравар ошди ва 1,2 триллион тенгега етди.

Ерсайин Нағаспаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:

- Давлат раҳбари топшириғига кўра, айни пайтда ҳукумат олдида турган асосий вазифалардан бири юртимизда саноатнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш саналади, Саноат ва қурилиш вазирлиги ишлаб чқиариш саноатини ва, албатта, ишлаб чиқарувчиларимизни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган. Саноатлаштириш сиёсати туфайли тоғ-кон секторида ишлаб чиқариш суръати анча олдинга чиққани кузатилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.