Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда 44 миллион 700 минг тонна нефть қазиб
олинди. Энергетика вазири Алмасадам
Сатқалиев Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга 2024 йилнинг биринчи ярмида ёнилғи-энергетика мажмуасини ривожлантириш бўйича ишлар юзасидан ҳисобот
топширди. Бу даврда 6
миллион тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилди,
30 миллиард
куб метр газ
қазиб олинди, 60
ярим миллиард кВт-соат
электроэнергия чиқарилди. Шунингдек, вазирликнинг, шу жумладан,
истеъмолчиларни энергия ва
иссиқлик билан таъминлашга қаратилган инвестициявий лойиҳалар
бўйича режалари баён этилди.
Қабул ниҳоясида Давлат
раҳбари иситиш
мавсумига пишиқ тайёрланиш ва ички бозорни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича иш олиб боришни
топширди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси